Услуги

Радиоалоқа тизимларининг юқори сифатли таъмирланиши ва хизмат кўрсатилиши тизими, сиз ва ходимларингиз ўртасидаги узлуксиз алоқани таъминлайди. Биз инфратузилма ва асосий радио-ускуналарини кафолат ва кафолатдан кейинги таъмирлаш ишларини амалга оширамиз. Носозлик аниқланган тақдирда, бизнинг мутахассисларимиз ускунани диагностика қилишади, таҳлил қилишади ва синовдан ўтказишади, шундан сўнг улар имкон қадар қисқа вақт ичида рацияни таъмирлаб беришади.

Бизнинг афзалликларимиз:

Сертификатга эга бўлган техник ходимлар

Aсл эҳтиёт қисмлари

Рацияларни сифатли ва тезкор таъмирлаш хизмати

Синов ва диагностика ишлари амалга оширилувчи энг юқори технологияли

Мақбул нархлар

 

Телефон рақамларимиз:

+998 93 505-16-20;
+998 71 233-16-18;

Лойиҳа ва қидирув ишлари мажмуаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ўрнатиш жойини таҳлил қилиш ва ўрганиш
  • дастлабки маълумотларни йиғиш
  • лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш
  • буюртмачи томонидан кўрсатилган параметрлар бўйича технологик ускуналарни йиғиш
  • асосий техник ечимларни ўз ичига олган текшириш ҳисоботини ишлаб чиқилган ҳолда, технологик ускуналар ва антенналарни ўрнатиш учун маъқул жойларни танлаш
  • мижоз билан Далолатномани келишиб олиш
  • радиочастоталарни олиш учун ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва профессионал радиостанцияларни ўрнатиш ва ишлатиш учун рухсатнома

 

Ишга тушириш ишлари тўплами қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • индивидуал синовларни тайёрлаш ва ўтказиш
  • ускуналарни комплекс синовдан ўтказиш
  • ишга тушириш жараёнига кўра ишчи ва ишни топшириш ҳужжатларини расмийлаштириш

 

Телефон рақамларимиз:

+998 93 381-16-20;
+998 71 233-16-20;

Рация ижараси

Motorola нинг аксессуарлар, захира батареялари билан таъминланган ва жорий вазифаларни амалга ошириш учун мослаштирилган ҳаваскор ва профессионал турдаги рацияларини ижарага олинг.

Биз якка тартибдаги радиочастоталар асосида ишлаймиз, бу эса алоқа сифати ва бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиостанциялардан фойдаланишнинг қонунийлигини кафолатлайди.

Рация – бу операцион алоқа.
Aлоқа – бу ташкилотчилик ва тартиб.
Ташкилотчилик ва тартиб – бу бизнеснинг муваффақияти.

Сизнинг бизнесингизни ишончли алоқа билан таъминлаймиз!
Биз 1 кундан 5 йилгача ва ундан кўп муддатга радиостанцияларни ижарага беришга тайёрмиз

POC тизими

PoC (Push-to-Talk over Cellular) технологияси стандарт овозли алоқани амалга ошириш, мултимедиали маълумотларни узатиш, тасвир, матн ва видео билан ишлаш имконини беради. РоC га асосланган қурилмалар умумий GSM тармоқларидан фойдаланади ва шу тариқа ретранслятор ёки қўшимча тармоқларсиз кенг қамровли диапазонга эришилади. Бу билан эса мижоз инфратузилмани ривожлантиришга сармоя киритиши шарт бўлмайди. РоC нинг содда ва самарали хизмати, уни бутун дунёга машҳур қилган. Бу овозли алоқанинг ишончлилиги ва хавфсизлиги катта аҳамиятга эга бўлган бизнес соҳалари учун идеал ечимдир.

PoC афзалликлари:

Қимматли инфратузилмани яратишга эҳтиёж йўқлиги сабабли тизим қуришнинг энг мақбул нархи.

Кенг қамровлилиги, минтақалараро ва хорижий роумингни ҳисобга олган ҳолда GSM ва WiFi уяли тармоғининг қамров ҳудудига тенг.

Миқёслилик. Тизим бир неча минг абонентни қўллаб-қувватлашга қодир.

Қўнғироқларнинг юқори тезлиги: РТТ тугмасини босинг ва абонент қўнғироққа жавоб беришини кутманг.

Биргина РТТ тугмачасини бир марта босиш орқали гуруҳ қўнғироқлари амалга ошади.

GPS/GLONAS туфайли абонентларни харитаси бўйлаб жойлаштириш имконияти.

Шундай қилиб, РоC га асосланган қурилмалар хавфсизлик ва функционаллик талабларига жавоб беради. Бу технология турли соҳаларда муваффақиятли қўлланилмоқда: логистика, транспорт, темир йўл, порт объектлари, савдо, саноат парклари, энергетика ва бошқалар.

PoC нинг PMRга нисбатан афзаллиги

ПоC тизими анъанавий ПМР тизимига самарали ўриндош бўлиб, унга қўшимча сифатида ҳам хизмат қилиши мумкин. ПМР билан таққослаганда, РоC технологияси аниқ афзалликларга эга:

амал қилиш қамровининг ошиши (GSM/LTE амал қилиш ҳудуди билан чекланган);

қимматбаҳо инфратузилмани яратиш ва сақлашга ҳожат йўқ;

юқори ишончлилик, шу жумладан виртуал оператор хизматидан фойдаланиш;

WiFi тармоғидан фойдаланиш;

мултимедия маълумотларини узатиш;

РоC ва ПМР ёрдамида «гибрид» алоқа тармоқларини яратиш хусусияти.

 

Телефон рақамларимиз:

+998 93 387-16-20;
+998 93 382-41-42;
+998 71 233-16-20;