PoC

PoC (Push-to-Talk over Cellular) технологияси стандарт овозли алоқани амалга ошириш, мултимедиали маълумотларни узатиш, тасвир, матн ва видео билан ишлаш имконини беради. РоC га асосланган қурилмалар умумий GSM тармоқларидан фойдаланади ва шу тариқа ретранслятор ёки қўшимча тармоқларсиз кенг қамровли диапазонга эришилади.

Бу билан эса мижоз инфратузилмани ривожлантиришга сармоя киритиши шарт бўлмайди. РоC нинг содда ва самарали хизмати, уни бутун дунёга машҳур қилган. Бу овозли алоқанинг ишончлилиги ва хавфсизлиги катта аҳамиятга эга бўлган бизнес соҳалари учун идеал ечимдир.

Шундай қилиб, РоC га асосланган қурилмалар хавфсизлик ва функционаллик талабларига жавоб беради. Бу технология турли соҳаларда муваффақиятли қўлланилмоқда: логистика, транспорт, темир йўл, порт объектлари, савдо, саноат парклари, энергетика ва бошқалар.

PoCнингPMRганисбатан афзаллиги

ПоC тизими анъанавий ПМР тизимига самарали ўриндош бўлиб, унга қўшимча сифатида ҳам хизмат қилиши мумкин. ПМР билан таққослаганда, РоC технологияси аниқ афзалликларга эга:

  • қимматбаҳо инфратузилмани яратиш ва сақлашга ҳожат йўқ;
  • юқори ишончлилик, шу жумладан виртуал оператор хизматидан фойдаланиш;
  • WiFi тармоғидан фойдаланиш;
  • мултимедия маълумотларини узатиш;
  • РоC ва ПМР ёрдамида «гибрид» алоқа тармоқларини яратиш хусусияти.

PoC aфзалликлари

  • poc

    Қимматли инфратузилмани яратишга эҳтиёж йўқлиги сабабли тизим қуришнинг энг мақбул нархи.

  • poc

    Кенг қамровлилиги, минтақалараро ва хорижий роумингни ҳисобга олган ҳолда GSM ва WiFi уяли тармоғининг қамров ҳудудига тенг.

  • poc

    Миқёслилик. Тизим бир неча минг абонентни қўллаб-қувватлашга қодир.

  • poc

    Қўнғироқларнинг юқори тезлиги: РТТ тугмасини босинг ва абонент қўнғироққа жавоб беришини кутманг.

  • poc

    Биргина РТТ тугмачасини бир марта босиш орқали гуруҳ қўнғироқлари амалга ошади.

  • poc

    GPS/GLONAS туфайли абонентларни харитаси бўйлаб жойлаштириш имконияти

Batafsil bilib olish