Компания ҳақида

Яратилиш тарихи

RADIOCOM компанияси 2012-йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида профессионал ва ҳаваскор радио-ускуналарини етказиб берувчи ягона йирик компания ҳисобланади. Компаниянинг фаолияти, профессионал ва ҳаваскор мобил радиоалоқа тизимларини етказиб бериш ва жорий этишга ихтисослашган. RADIOCOM 2012-йилда ўз бизнес-лойиҳасини ишлаб чиқди, унга кўра Ўзбекистон Республикасида радиоалоқа маркази ташкил этилиб, у орқали бутун дунёга машҳур бўлган компаниялар тақдим этган рацияларни тақдим этиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикасида радиоалоқа бозорини ривожлантириш учун намуна сифатида йўлга қўйилган бўлиб, бошқа кўплаб лойиҳалар учун асос сифатида хизмат қилади. Бир неча йиллик мақсадли иш фаолияти давомида RADIOCOM радиоалоқа сегментининг етакчиларидан бирига айланди.

RADIOCOM компанияси 2012-йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида профессионал ва ҳаваскор радио-ускуналарини етказиб берувчи ягона йирик компания ҳисобланади. Компаниянинг фаолияти, профессионал ва ҳаваскор мобил радиоалоқа тизимларини етказиб бериш ва жорий этишга ихтисослашган. RADIOCOM 2012-йилда ўз бизнес-лойиҳасини ишлаб чиқди, унга кўра Ўзбекистон Республикасида радиоалоқа маркази ташкил этилиб, у орқали бутун дунёга машҳур бўлган компаниялар тақдим этган рацияларни тақдим этиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикасида радиоалоқа бозорини ривожлантириш учун намуна сифатида йўлга қўйилган бўлиб, бошқа кўплаб лойиҳалар учун асос сифатида хизмат қилади. Бир неча йиллик мақсадли иш фаолияти давомида RADIOCOM радиоалоқа сегментининг етакчиларидан бирига айланди.

RADIOCOM ҳеч бир истисносиз, ҳар бир маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси Стандартлаштириш давлат агентлиги орқали сертификатлайди, Радиочастоталар бўйича давлат комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Электромагнит мослик маркази билан фаол ҳамкорлик қилади. RADIOCOM харидорларга илғор технологик ечимларни таклиф қилиш учун доимо энг яхши усулларни қидиради ва илғор технологияларга асосланган ҳолда инновацион маҳсулотларни Ўзбекистон бозорига мунтазам етказиб беради. Ҳозирги вақтда, RADIOCOM компаниясининг етакчи мутахассислар жамоаси, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида сотиладиган ҳаваскор радиочастоталар бўйича ишлайдиган юқори сифатли, сертификатланган радиостанцияларни етказиб бериш ва сотиш ишларини йўлга қўйишган. Республика бўйлаб тижорат ташкилотлари ва жамоат хавфсизлиги агентликлари ходимларини юқори сифатли алоқа билан таъминлаш зарур бўлган пайтда RADIOCOM янгиликларига нисбатан эҳтиёж тобора ортмоқда. Ватанимизнинг барча бурчакларидаги 100 мингдан ортиқ тижорат ташкилотлари ва жамоат хавфсизлиги хизматлари биз тақдим этаётган радиоалоқа воситаларидан фойдаланиб келишмоқда.

Компаниямиз мижозлари, радиоалоқа соҳасидаги кўп йиллик тажрибамизга ва биз кўрсатаётган хизматлар ва ечимларга нисбатан улкан ишонч билдириб келишмоқда. Мижозлар билан ишлаш давомида, маҳсулотларимизни ҳар бир соҳада қўллаш тажрибасини ўрганиш орқали, мижозларимизга хизмат кўрсатиш сифатини кун сайин яхшилаб боришимизга имкон беради. Ушбу соҳанинг етакчиси сифатида, йиллар давомида тўпланган тажрибамиздан фойдаланиб, биз ҳар хил экстремал шароитларда ҳам ишлай оладиган радио-ускуналарини таклиф қилишга ҳаракат қиламиз. RADIOCOM алоқани ташкил этишнинг юқори самарадорлигини таъминлаш мақсадида, алоқа таъминотига асосланган кенг қамровли ечимларни таклиф қилади. Бизнинг кенг турдаги маҳсулотларимиз ассортименти ичида, ҳар қандай соҳада ўз вазифангизни самарали бажара олишингиз учун зарур бўлган кўплаб товарларни топишингиз мумкин. Мижозларга энг янги технологик ечимларни тақдим этган ҳолда, RADIOCOM ҳар вақт ва ҳар жойда илғор технологияларга асосланувчи энг яхши инновацион радиотехника ускуналарини жорий этади.

Ривожланиш ва Ютуқлар

2012-йил – Motorola компаниясининг маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиқ этиш рухсатига эга бўлган Motorola радиостанцияларининг тўртта моделини тақдим этувчи RADIOCOM компанияси ташкил этилди.

2013-йил – RADIOCOM таркибини яна учта янги радиостанциялар модели билан кенгайтирди ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоалоқа хизматларини кўрсатувчи Топ-учта компаниялар қаторига кирди.

Шу йилнинг ўзидаёқ, RADIOCOM компанияси консорциум учун қуйидаги компанияларнинг эксклюзив етказиб берувчисига айланди: «Uz-Kor Gas Chemical» MЧЖ ҚК, ENTER Engineering Co Ltd. МТ, ERIELL GmbH, HYUNDAI Engineering Co. Ltd. MT, SAMSUNG Engineering Constuction Co. Ltd. MT.

2014-йил – RADIOCOM компанияси, радиостанцияларнинг модел ассортиментини тўлдиради ва VERTEX STANDARD компаниясининг маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиқ этиш рухсатини олади ва VX241модели ва уларнинг кўплаб аксессуарларни етказиб бериш фаолиятини бошлайди.

2015-йил – Ўзбекистон Республикаси Электромагнит мослик маркази томонидан эълон қилинган ҳисоботда, республикада радиоалоқа бозорининг энг катта улуши RADIOCOM компаниясига тегишли эканлиги ва компания Ўзбекистонда ҳақли равишда 1-ўринни эгаллаши қайд этилган. PMR 446-446,1 МГц диапазонида ишлайдиган ва кўп тақдим этилган рация моделлари сотувини амалга оширган.

2016-йил – RADIOCOM доимий равишда ўз устида ишлаб, технологик устунлик имкониятларини яхшилаган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг радиоалоқа бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаб келмоқда. Бу эса бутун Ўзбекистон бўйлаб фойдаланувчиларга энг замонавий маҳсулотлар ва ечимларни етказиб бериш қобилиятига сазоворлигини кўрсатади. Худди шу йили, RADIOCOM кўп йиллар давомида инспексия тизимлари ва профессионал металл детекторлари соҳасида етакчи бўлган FISHER LAB манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади.

Мижозларимизнинг қизиқишлари – бизнинг мақсадимиздир

Компаниямиз маҳсулотлари ўзида юқори сифат ва мақбул нархларни бирлаштиришга муваффақ бўлди. Бизнинг фикримизча, радиоалоқа технологияларини ривожлантириш жараёни, биринчи навбатда, инсонлар, бизнес, давлат органлари ва жамият манфаати учун амалга оширилиши керак. RADIOCOM профессионал ва ҳаваскор радиоалоқа янгиликларининг тадбиқчиси сифатида, ташкилотларнинг самарадорлигини оширувчи маҳсулотларни, шунингдек, ҳар хил вазиятларда ишонишингиз мумкин бўлган алоқа ечимларини етказиб беришга тайёр. Сотувдаги маҳсулотларимиз инсон фаолиятининг ҳар қандай соҳасида жуда муҳим ва ўзгармас атрибут сифатида хизмат қилади. Қўлингиздаги радио алоқаларимизнинг барчаси кафолатли сертификатларга эга бўлиб, рацияларимиздан фойдаланишингиз давомида уларнинг муаммосиз ишлаш тизими сизни ёқимли ҳайратда солиши мумкин.

AЛОҚA МAЪЛУМОТЛAРИ:

Сотув бўлими раҳбари: Сафина Елвира
+99893 387-07-10
+99871 233-16-18

Сотув бўлими менеджери: Ким Вадим
+99893 382-41-42
+99871 233-16-18

Сотув бўлими менеджери: Aбдулина Виктория
+99893 505-07-19
+99871 233-16-18